...
МЕНЮ
ONLINE TV

Американинг иккита қирувчи самолёти туркиялик фуқаро сабаб йўловчи лайнерини кузатиб борди


14:46, 20.05.2017 Олам
 4 399

Бунга 19 май куни лайнердаги 25 ёшли Туркия фуқароси Анил Усканил учувчилар кабинасини бузишга урингани сабаб бўлди.

Американинг иккита F-22 қирувчи самолёти Лос-Анжелесдан Гонолулага учган йўловчи лайнерини кузатиб борди. Бунга сабаб 19 май куни AA31 рейси билан учган самолёт бортида 25 ёшли Туркия фуқароси Анил Усканил учувчилар кабинасини бузишга уринган эди. Бу ҳақда “Hawaii News Now” хабар қилди.
 
Гувоҳларнинг айтишича, у алкоголь истеъмол қилган ва бошига одеял ёки сочиқ ўраб олиб, учувчилар кабинасига киришга ҳаракат қилган. Бортда бўлган Лос-Анжелес полицияси ходимлари ва йўловчилар уни тўхтатиб, елим қоғоз билан боғлаб ташлашган ва жойига ўтқазишган.


 
Маълум бўлишича, самолёт бортига чиқишидан аввал бу йўловчи Лос-Анжелес аэропортида тақиқланган ҳудудга киришга урингани учун қўлга олинган. Кейин уни текшириб, мастлиги аниқлангач, қўйиб юборишган.
 
Воқеа ҳақидаги хабар Тинч океани флоти қўмондонлигига келиб тушгач, Гавайи ороллари базасидаги иккита қирувчи самолётни йўловчи лайнерини қўриқлаш учун юборишган.
 
Самолёт Гонолулага қўнганидан сўнг ФҚБ ходимлари Усканилни ушлаб, изоляторга жойлаштиришган ва гувоҳларни сўроқ қилишган. Манбанинг маълум қилишича, туркияликнинг визаси бекор қилинган эди. 
Сумбула

Теглар:Лос-Анжелес Гонолула қирувчи самолёт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!