“Олтин глобус” мукофотининг 74-тақдирлаш маросими 2017 йилнинг 8 январь куни Лос-Анжелеснинг Беверли-Хилтон саройида бўлиб ўтган эди.
2016 йилнинг 12 декабрь куни эса мукофот учун танланган номзодлар рўйхати эълон қилинган эди.
Орадан роппа-роса бир йил ўтиб, 2018 йилнинг 7 январь куни, Лос-Анжелеснинг Беверли-Хилтон саройида бўлиб ўтиши мўлжалланган тақдирлаш маросимига тақдим этилган номзодлар рўйхати кеча, 11 декабрь куни тақдим қилинди.
Шунингдек, анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган тадбирнинг 75-босқичида америкалик актёр ва кулгу устаси Сет Майерс илк марта бошловчилик килади. Шунингдек, ушбу тақдирлаш маросимининг трансляцияси ҳуқуқини NBC телеканали қўлга киритган.