Париж ва Лос-Анжелес шаҳарлари Олимпиада мусобақаларини ўзида қабул қилиш учун ягона номзодлар эди.
Бу ҳақда Перу пойтахти Лима шаҳрида ўтказилган Халқаро олимпия қўмитасининг 131-сессиясида маълум қилинди.
Унга кўра, 2024 йилги ёзги олимпия ўйинларига Франция пойтахти Париж шаҳри мезбонлик қилса, Олимпиада–2028 эса АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтади.
Париж ҳам, Лос-Анжелес ҳам бу икки Олимпиадани ўзида қабул қилиш учун ягона номзод эди. Шу боис ҳам, бир овоздан икки шаҳарнинг бўлажак Олимпиадаларга мезбонлиги тасдиқланди.
Париж ҳам, Лос-Анжелес ҳам замонавий Олимпия ўйинлари тарихида учинчи маротаба мезбонлик ҳуқуқига эга бўлишди.