Чақалоқ метронинг ўзида шифокор ёрдами билан дунёга келган.
Франциянинг шарқий метро станцияларидан бирида ҳомиладор йўловчи фарзанд дунёга келтирди. Ҳодиса Арк де Триумф линияси билан боғланган Глацъер метро станциясида содир бўлган.
“Euronews” берган хабарга кўра, станцияда йўловчи аёлнинг қорин соҳасида қаттиқ оғриқ турган. Натижада воқеа жойида катта шовқин юзага келган. Йўловчилар орасида шифокор ҳам бор бўлган. Чақалоқ метронинг ўзида шифокор ёрдами билан дунёга келган. Бола дунёга келиши биланоқ, тез тиббий ёрдам етиб келган ва уларни шаҳар шифохонасига етказган. Чақалоққа шифохонанинг ўзида Усмон деб исм қўйишган.
Шаҳар транспорт хизмати кўрстаган ёрдами учун шифокорга миннатдорчилигини йўллаган. Метрода дунёга келган чақалоққа эса 25 ёшга киргунга қадар шаҳар транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилган. Маълумот учун айтиш жоизки, Усмон Париж метросида дунёга келган илк чақалоқ эмас. Бундан олдин ҳам шундай ҳолат жорий йилнинг июль ойида содир бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, 23 ноябрь куни “Пекин–Тошкент” йўналишида учган самолёт бортида Ўзбекистон фуқароси бешинчи фарзандини дунёга келтирди.

Зафарбек Араббоев