...
МЕНЮ
ONLINE TV

Грузияда ўлдирилган ўзбекистонлик кимлиги маълум бўлди


20:00, 24.11.2018 Жамият
 24 194

ТИВ Ўзбекистон фуқаролари билан юз берган ҳолат тафсилотларини эълон қилди.

Аввалроқ, Грузиянинг Батуми шаҳрида икки Ўзбекистон фуқароси пичоқлангани, улардан бири воқеа жойида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
 
Вазирлик вазиятга ойдинлик киритиш учун Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги Элчихонаси Консуллик бўлими Грузия ИИВ билан боғланган.
 
У ерда воқеанинг юз берганини тасдиқлашган. 1987 йилда туғилган И.Зиёдуллаева шифохонага олиб борилаётганда вафот этган, 1980 йилда туғилган Х.Маҳкамова эса жароҳат олган ва ҳозирда муолажа қилинмоқда.
 
Пичоқ билан жароҳат етказган Туркия фуқароси Л.Културк жиноят жойида қўлга олинган ва унга қарши “қасддан одам ўлдириш” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.
 
Консуллик бўлими мазкур масалани назоратга олган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Грузия Қотиллик ТИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар