Видеороликлар ҳар куни уч марта эфирга узатилади.
Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарор билан “Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тестларини қабул қилиш ва мусобақаларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Махсус тестлар бўйича мусобақаларда 6 ёшдан катта барча фуқаролар иштирок этиши мумкин. Мусобақалар югуриш, арқонда сакраш, турникда тортилиш, узунликка сакраш ва бошқа спорт турлари бўйича ўтказилади.
Шунингдек, “Ўзбекистоннинг миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари тарғиботчиси” номинацияси таъсис этилади.
Спортнинг ўйин турлари бўйича “Аёллар спорти” ва “Соғлом оила” фестиваллари ўтказилади.