...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жисмоний тарбия ва спорт университетига халқаро тренер ва ўқитувчилар жалб этилади


14:12, 17.01.2019 Спорт
 1 854

Қарор билан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
 
Қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида:
 
  • хорижий олий таълим муассасаларининг тажрибаларини ўрганиш асосида иш берувчиларнинг талабларидан келиб чиқиб, малака талаблари, ўқув режа ва фан дастурларини қайта кўриб чиқишни;
 
  • жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ўқув адабиётларини хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим муассасаларида фойдаланилаётган тегишли адабиётларнинг танқидий таҳлилини олиб бориш асосида уларнинг янги авлодини яратишни;
 
  • ўқув жараёнида халқаро тажриба асосида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш воситасида талабаларнинг билим даражаси ва уларни ўқитиш сифатини оширишни;
 
  • хорижий мамлакатларнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги профессор-ўқитувчилари, тажрибали амалиётчилари, тренерларини жалб қилган ҳолда университетнинг талабалари, профессор-ўқитувчиларининг малакасини ошириш мақсадида ўқув курсларини ташкил этишни;
 
  • халқаро ҳамкорлик таълим дастурлари асосида қишки спорт турларини ривожлантириш бўйича мутахассисларни жалб этишни;
 
  • меҳнат бозорининг эҳтиёжига мувофиқ халқаро қўшма таълим дастурлари асосида олий маълумотли мутахассис кадрларни тайёрлашни;
 
  • илмий салоҳиятни ҳар томонлама ошириш мақсадида магистрантлар ва докторантларни мақсадли тайёрлашни амалга оширишни таъминлаши лозим.
 
Қарор билан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланиши кутилмоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштириши керак.
 
Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А.Абдуҳакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Ҳ.Набиев зиммасига юкланади. 

Теглар:Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Вазирлар Маҳкамаси қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!