...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пўлат Саидқосимовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди


14:29, 17.01.2019 Кино
 22 712

Қўқон шаҳар шошилинч тиббий ёрдам шифохонаси хирурглари томонидан кўрикдан ўтказилиб, беморда “Ўткир ичак тутилиши” ташхиси қўйилган эди.

Аввалроқ, жорий йилнинг 15 январь куни Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимовнинг Фарғона тўсатдан тоби қочиб, шифохонага тушгани, сўнг Республика шошилинч тиббий ёрдами илмий марказига олиб келингани ҳақида хабар берган эдик.
 
QALAMPIR.UZ ўз манбаларига таяниб аниқлаган маълумотларга қараганда, Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимов кеча, 16 январь куни Республика шошилинч тиббий ёрдами илмий маркази бош директори тиббиёт фанлари доктори, профессор Абдуҳаким Ходжибоев бошчилигидаги шифокорлар томонидан операция қилинган. Жарроҳлик амалиёти 6 соат давом этган.
 
Сўнгги маълумотларга қараганда, Пўлат Саидқосимов шифохонанинг Жонлантириш бўлимида қолмоқда. Шикофорлар унинг аҳволи оғирлигини айтган.
 
Эслатиб ўтамиз, актёрга Қўқон шаҳар шошилинч тиббий ёрдам шифохонаси хирурглари томонидан кўрикдан ўтказилиб, беморда “Ўткир ичак тутилиши” ташхиси қўйилган эди.
 
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимов 1931 йилнинг 8 октябрида Тошкентда таваллуд топган.
 
87 ёшли актёр кўп йиллар Ўзбек миллий академик драма театрида фаолият олиб борган.
 
У актёрлик фаолиятини 1953 йилда фильмларда суратга тушишдан бошлаган. 1954-57 йилларда Самарқанд мусиқали драма театрида ишлаган. 1957 йилдан Ўзбек миллий академик драма театри жамоси сафига қўшилган.
 
Томошабинлар уни “Шайтанат”, “Оловли йўллар”, “Анора”, “Чол ва набира”, “Қовун” каби фильмлари ва театр саҳнасидаги “Келинлар қўзғалони” спектакли орқали яхши танийди. 

Теглар:Пўлат Саидқосимов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!