...
МЕНЮ
ONLINE TV

ССВ тизимига авиация техникаси жорий қилинади


20:22, 24.11.2018 Жамият
 3 935

Соғлиқни сақлаш тизимидаги ўзгаришлар давом этади.

Жорий йилнинг ўтган 11 ой давомида шошилинч тиббий ёрдам хизматига аҳолидан 8 миллиондан кўпроқ мурожаат тушган. Уларнинг 7 миллиондан кўпроғига тез тиббий ёрдам тизими орқали тиббий хизмат кўрсатилган.
 
Маълумотларга кўра, бир миллиондан ошиқ бемор республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудий филиалларида стационар ва амбулатор шароитда даволанган.
 
Хусусан, кейинги йилларда давлат бюджетидан соҳа учун 1269 та ихтисослаштирилган автотранспорт харид қилинди ва ҳудудларнинг ушбу техникага бўлган эҳтиёжи тўлиқ қопланди, дори-дармон ва тиббий буюмлар билан таъминлаш 3 баробарга кўпайди. Яъни, бугунги кунда ҳар бир чақириқ учун минимал харажатлар 5000 сўм миқдорида белгиланди. Бу кўрсаткич 2016 йилда 748 сўмни, 2017 йилда 1627 сўмни ташкил этарди.


 
Айни пайтда, Президентнинг 2018 йил 16 октябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида тез тиббий ёрдамнинг автотранспорт паркини янада замонавийлаштириш, тез тиббий ёрдам машиналарини рациялар билан жиҳозлаш, Call-марказлар фаолиятини ривожлантириш ишлари давом этяпти. Шунинг билан бир қаторда, эндиликда тез тиббий ёрдам хизматини  авиация техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари ҳам кўрилаётир.
 
Таъкидлаш керакки, бугун йўлларда тез-тез кўзга ташланаётган Hyundai, Nissan ва Tоyota русумли замонавий реанимобилларни кўрган ҳар бир инсон ўзи ва яқинлари соғлиғи мустаҳкам ҳимояда эканига ишончи ортади.

Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Соғлиқни сақлаш вазирлиги Шошилинчи тиббий ёрдам хизмати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар