...
МЕНЮ
ONLINE TV

ССВ: Туғруқ комплексларининг бола кузатиш хоналарига камералар ўрнатилди


16:09, 04.01.2019 Жамият
 4 409

Соғлиқни сақлаш вазирлиги таъмагирлик ва коррупцияга қарши тизимли чораларни йўлга қўйяпти.

Ўзбекистонда икки йилдирки барча соҳаларда коррупцияга қарши кураш авжида. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам тиббиёт муассасалари, жумладан, туғруқ комплексларида таъмагирлик ва коррупция ҳолатларига қарши тизимли чоралар кўряпти.
 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тизимдаги тиббиёт муассасаларидаги вазиятни назорат қилиб бориш, коррупция ва таъмагирлик ҳолатларига йўл қўймаслик ва олдини олиш мақсадида кўплаб вазифалар белгилаб олинди.
 
Туғруқ муассасаларида чақалоқларни уйга кузатув хоналарига қўшимча равишда видеокузатув мосламлари ўрнатилди.
 
Шифохонада пуллик хизмат ва сервис хизматидан фойдаланувчи беморлар билан тўлов шартномаси қонунда белгиланган тартибда амалга оширилиши ташкил этилди. Шунингдек, ультратовуш текширувларини пуллик ва бепул аҳоли қатлами учун ўрнатилган тартибда алоҳида ташкил этиш чоралари кўрилди.
 
Маълумот учун, Президент  қарори асосида давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари 2018 йил 1 декабрдан 1,2 баравар ошган бўлса, 2019 йил 1 апрелдан 1,15 баравар ошириладиган бўлди.
 
Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан стационар хизмат сифатини юксалтириш, таъмагирлик ва порахўрлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида ўтган йил октябрь ойида Бош прокуратура иштирокида Тошкент шаҳрида жойлашган 17 та туғруқ ва гинекологик муассасаларида мониторинг ишлари олиб борилди. Ўрганиш жараёнида аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бўйича 22 нафар тиббиёт ходими лавозимидан озод этилган ва интизомий чоралар қўлланилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Соғлиқни сақлаш вазирлиги коррупция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар