...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага мамлакатнинг 9 вилоятида ёғингарчилик кузатилади


17:05, 04.01.2019 Жамият
 8 903

5 январь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти билан танишинг.

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 5 январь куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+2, кундузи +4...+6 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етиб, қор ва ёмғир ёғиши мумкин.
 
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси -3...+2, кундузи +2...+7 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсади ва ёғингарчилик кутилади.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5, кундузи +3...+8 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, қор ва ёмғир ёғади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -2...+3, кундузи +3...+8 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/с ташкил қилиб, туман тушиши кутилади.
 
Сурхондарё ва Қашқардарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5, кундузи +5...+10 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етиб, қор ва ёмғир ёғиши мумкин.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -10...-5, кундузи -3...+2 даража бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етиб, туман тушиши мумкин.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда ҳаво ҳарорати кечаси -7...-2, кундузи 0...+5 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етиб, қор ёғиши кутилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар