...
МЕНЮ
ONLINE TV

Электр тармоқлари раҳбари ва бош муҳандиси 4 минг “кўк”и билан қўлга тушди


18:13, 01.02.2019 Жамият
 16 127

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в, г” бандлари билан жиноят иши очилган.

Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Фарғона электр тармоқлари” АЖ раҳбари У.К. ва бош муҳандиси И.О. қўлга олинган.
 
Улар “А” хусусий корхонасига тегишли автомашиналарга газ қуйиш шохобчаси ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 5500 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 4000 АҚШ долларини хусусий корхона бош муҳандиси М.дан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан У.К. ва И.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в, г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Фарғона коррупция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар