...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ер ажратиш бўйича ҳоким қарорини чиқартириб беришни ваъда қилган директор қўлга тушди


17:27, 01.02.2019 Жамият
 5 044

Директор ер ажратиш бўйича қарорни чиқартириб беришни ваъда қилиб, пул олаётган бўлган.

Департаментнинг Риштон туман бўлими ва ДХХ Фарғона вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Риштон тумани “Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш маркази” директори И.К. пора билан ушланган.
 
И.К. фуқаро Н.К.га туман ҳокимлиги захирасидан фермер хўжалиги ташкил этиши учун 6 гектар ер ажратиш тўғрисида туман ҳокими қарорини чиқартириб бериш эвазига 4000 АҚШ доллари олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга тушган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан И.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Коррупция Ер Фарғона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар