...
МЕНЮ
ONLINE TV

Екатеринбургдаги Ўзбекистон консулхонаси 200 кишини ватанига қайтарди


10:42, 06.02.2019 Жамият
 2 248

Тўғридан-тўғри ва интернетдаги ижтимоий тармоқлар орқали 1000 дан ортиқ фуқароларга консуллик ва ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳат берилди.

Жорий йилнинг 13 ноябрь куни расман ўз фаолиятини бошлаган Ўзбекистон Республикасининг Екатеринбург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси томонидан сўнгги икки ярим ой давомида 200 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароларига ватанга қайтиш учун ҳужжатлар тайёрлашда ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
 
Уч маротаба Челябинск вилоятида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг сайёр қабули амалга оширилиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилишда кўмак кўрсатилган.  Тўғридан-тўғри ва интернетдаги ижтимоий тармоқлар орқали 1000 дан ортиқ фуқароларга консуллик ва ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳат берилди.
 
Чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказлари раҳбарлари билан яқин алоқалар ўрнатилган бўлиб,  ўзбекистонликларга тезда ҳужжатларни тайёрлаш ва уларни ўз уйларига қайтишларида ёрдам кўрсатилди.
 
Ушбу давр мобайнида турли даражалардаги Ўзбекистон делегацияларининг Свердловск ва Челябинск вилоятларига ташрифлари, шунингдек, Урал федерал округидан делегацияларнинг Ўзбекистонга ташрифлари ўтказилган.
 
Уларнинг натижаларига кўра, қуйидаги келишувларга эришилди:
 
Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Онкологик марказ ўртасида тиббиёт ходимларининг ушбу Марказда амалиёт ўташи, шунингдек, Ўзбекистон ва Россияда икки давлат онкологик докторларининг жарроҳлик операцияларида иштирок этиши тўғрисида келишув;
 
Наманган давлат университети ва Урал давлат тиббиёт университети ўртасида НДУ базасида қўшма тиббиёт факультетини очиш тўғрисида келишув. Унга мувофиқ, ўзбекистонлик талабалар дастлабки икки йил давомида Наманганда, қолган 4 йилда эса Екатеринбургда таҳсил оладилар, таълим якунида иккита диплом берилади;
 
Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Челябинск вилоятининг Юрак-қон томир федерал жарроҳлик маркази ўртасида наманганлик шифокорларнинг Челябинскда амалиёт ўташлари тўғрисида келишув.
 
Ҳозирги вақтда ташкилий давр ниҳоясига етди ва Урал федерал округи (Свердловск, Челябинск, Тюмен, Курган вилоятлари, Ямало-Ненецк ва Ханти-Мансийск автоном округлари) ҳудудидаги Ўзбекистон фуқаролари консуллик-ҳуқуқий кўмак олишлари учун Бош консулхонага қуйидаги вақтларда мурожаат қилишлари мумкин:
 
Фуқароларни қабул қилиш кунлари:  душанба,  сешанба,  пайшанба,  жума.
 
Иш соатлари:  соат 10: 00 дан 17: 00 гача.
 
Тушлик танаффуси:  13: 00 дан 14: 00 гача.
 
Ёзма сўровларни қуйидаги электрон манзилга юбориш мумкин:  [email protected]
 
Телефонлар:  +7 343 272 31 66,  +7 343 272 31 33

Теглар:Екатеринбург 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар