...
МЕНЮ
ONLINE TV

Автомобил ўғирлаш бўйича рекорд ўрнатган Россия фуқароси ниҳоят қўлга олинди


16:27, 28.11.2015 Олам
 3 676

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида автомобил ўғриси бир йил давомида 55 та енгил транспорт воситасини олиб қочишга муваффақ бўлди.

Facebookнинг @Voditeli.uz саҳифасида Екатеринбург шаҳрида яшовчи устамон ўғри бир йил давомида ёлғиз ўзи шаҳардаги 55 та автомобилни ўғирлаб кетишга муваффақ бўлгани тасвирланган видеолавҳа пайдо бўлди. Ўғри бундай мувафаққиятининг сабабини тергов жараёнида очиб берди. У ҳар қандай автомобилни очиш имкониятини берувчи электрон қурилмага эга бўлган. Жиноятчи оддий сигнализациялар четда турсин, мураккаб ҳимоя воситалари билан жиҳозланган автомобилларни ҳам осонликча қўлга кирита олган. Ўз сўзларини исботлаш учун у полиция ходимлари кўз ўнгида яна бир ўғрилик саҳнасини намойиш этиб берди. Бироқ бу уриниш жиноятчининг рекордини янгилагани йўқ, чунки ўғрилик бу сафар фақатгина жиноят характерини ўрганиш учун амалга оширилган эди. Олдинги 55 автомобил ўғрилиги учун эса жиноятчи суд-ҳуқуқ тартиботи вакиллари олдида жавоб бериши керак.

Қилган жиноятлари учун ўғри тўрт йилга озодликдан маҳрум этилди. У жазони умумий жазо колониясида ўтайди. Ўғирланган автомобилларнинг умумий нархи 54 млн. рублни ташкил этмоқда. Ҳукумат машиналарни топиб, эгаларига қайтариш бўйича саъйи-ҳаракатлар бошлаб юборган.
Адиз Аҳмедов

Теглар:Автомобил ўғри Екатеринбург 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

DrWolf
15:27 30.11.2015

Уни тез орада махвий ишга олиб кетишади



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!