...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Eshak” ресторани кимнидир камситиш мақсадида очилганми?


11:27, 13.12.2016 Олам
 5 943

“Ресторанимизнинг барча реклама материаллари Шарқнинг миллий анъаналари, меҳмондўстлиги, донолигига нисбатан чуқур ҳурмат руҳида яратилган”, Светлаков.

Екатеринбурга “Eshak” номли рестораннинг очилаётганлиги ҳақидаги хабар ўтган ҳафтада катта шов-шувга айланганди. Аксарият миллатимиз вакиллари бу номни “ўзбекларга бўлган ҳақорат”, дея баҳолади. Ресторан раҳбари эса кўпчиликка яхши таниш россиялик кулгу устаси Сергей Светлаковдир. Бундай гап-сўзлардан сўнг Светлаков бу ҳолатга изоҳ берди.
 
Сергей Светлаков ўз ресторанига бундай ном бериш орқали бошқа миллат вакилларини асло камситмоқчи  эмаслигини таъкидламоқда. Бу ҳақда “Ведомости Урал” агентлиги ёзмоқда.
 
“Агар бизнинг рекламамизда эшакнинг сурати бўлиб, яна “Eshak” деб ёзилган бўлса, бу ҳолатдан фақатгина ўша расмдаги эшак хафа бўлишга ҳақли. Ресторанимизнинг барча реклама материаллари Шарқнинг миллий анъаналари, меҳмондўстлиги, донолигига нисбатан чуқур ҳурмат руҳида яратилган.
 
Мен учун эшак болалигимдаги очиқкўнгил ва самимий бўлган сеҳрли жонзот. Шурик ёки Насриддин Афандини эшаксиз тасаввур этишнинг имкони йўқ. Бизнинг рус ерларида шарқона ресторан очишимизни кўплаб миллат вакиллари қўллаб-қувватлаган эди.
 
Умид қиламанки, кимдир тасодиф билан бизни нотўғри тушунди. Ресторанимизга ташриф буюрган ҳар бир меҳмонни илиқ сўзлар, табассум ва очиқ дастурхон кутиб олади. Мен ортиқча изоҳ беришни хоҳламайман”, дейди Сергей Светлаков рестораннинг очилиш маросимида.
Дурдона Расулова

Теглар:Эшак Екатеринбург Сергей Светлаков 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!