53 ёшни қаршилаган Юлдуз Усмонова қизи Нилуфар Усмонова ва санъаткор дўстларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали мухлисларига видеомурожаат йўллади.
Кеча, 12 декабрь куни 53 ёшини қаршилаган Юлдуз Усмонова қизи Нилуфар Усмонова ва санъаткор дўстларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали мухлисларига видеомурожаат йўллаб, Instagram’дан расман рўйхатдан ўтгани, бу саҳифаларни қизи ва маъмурлари юритиши, 10-15 кунда ўзи ҳам алоқага чиқиб туришини айтиб, мухлисларини шу саҳифага аъзо бўлишга чақирган.
Бир кун ичида Instagram’даги @yulduzibragimovnausmonova саҳифасига 8 мингдан ортиқ кузатувчи аъзо бўлган. Саҳифага эса Юлдуз Усмонованинг тасвирга олиш жараёнларида видеолавҳалари жойлаб борилмоқда.