...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Юлдуз Усмонова санъаткорларнинг соқол қўйишига қарши чиқди


11:54, 29.11.2018 Шоу-бизнес
 25 579

Санжай хонанда сифатида “Ўзбекконцерт” давлат муассасидан лицензия олмаган.

Шу кунларда ўзбек-шоу бизнесида дап-дурустдан пайдо бўлган Санжайнинг қўшиғи оммалашиб бормоқда. У Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг “Карвон кўрдим” номли қўшиғини бузиб куйлаган.
 
Ўзининг ноодатий имижига эга бўлган Санжай куни кеча блогерлардан бирига берган интервьюсида Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг “Қироличаман” қўшиғи ғояси унга тегишли эканини даъво қилиб чиққан. Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова эса бу иддаони жавобсиз қолдирмади. У ҳам Санжайга жавобан мурожаат билан чиқди.
 
Усмонова қўшиқларига ҳеч кимнинг даъво қилишга ҳаққи йўқлигини айтади. Хонанда сўзида давом этаркан, Санжайнинг соқолига эътироз билдирган.
 
“Соқолли боланинг кимлигини танимадим. Лекин соқолини сал йиғиштиб, ўзини ўнглаб олиб чиқса, яхши бўларди. Санъаткорлар соқол қўйиши нотўғри. Сен санъаткор бўлсанг. Жудаям ғояга бой йигит бўлсанг, сен нега бунақа қилиб юрибсан? Иккинчидан, гапингни ўйлаб гапир”, дейди Юлдуз Усмонова.
 

Видеомурожаатда хонанда соқол мавзусини давом эттираркан, “Ўзбекнаводагилар қаерга қараяпти”, деб “Ўзбекконцерт” давлат муассасасини ҳам танқид қилиб ўтган.
 
Шуни таъкидлаб ўтиш ўринлики, Санжай хонанда сифатида “Ўзбекконцерт” давлат муассасидан лицензия олмаган.

Теглар:Юлдуз Усмонова Санжай Ўзбекконцерт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!