...
МЕНЮ
ONLINE TV

Like’лар учун йўл ҳаракати қоидаларини бузган “блогерлар”га чора кўрилди


16:53, 13.12.2018 Жамият
 2 955

Ёшларнинг видеоларида машина ўғрилиги ва супермаркетдаги жанжал тасвирланганди.

Instagram ижтимоий тармоғига ўзларини “блогерлар”, “влогерлар”, “пранкерлар” деб ҳисоблайдиган бир гуруҳ ёшлар томонидан тайёрланган иккита видеолавҳа жойлаштирилганди.
 
Видеоларнинг бирида икки нафар ёш йигитлар пойтахт супермаркетларидан бирида ўзларини жанжаллашаётгандай тутиб, жамоат тартибини бузганлари туширилган. Иккинчисида эса “безорилардан” бири ўртоғи билан автомобиль ўғирлигини саҳналаштиришган, шунингдек уларнинг машинаси бошқа бир автомобиль томонидан йўл ҳаракати қоидалирини қўпол тарзда бузган ҳолда таъқиб қилинаётгани акс этган.
 
Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ижтимоий тармоққа жойланган ушбу видеолар ўрганилиб, унда иштирок этган ёшларнинг шахслари аниқланган. Улар: олий ўқув даргоҳлардан бирининг талабалари – 20 ёшли Умиджон Ш. ва Акбар А., 18 ёшли Давид Т. ва 17 ёшли Евгений К.
 
Супермаркетдаги “можаро” видеосида Умиджон ва Давид иштирок этишган. Ушбу факт асосида улар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 моддасига мувофиқ майда безориликлари учун жавобгарликка тортилган.
 
Автомобиль ўғирлигини ҳам Умиджон содир этган. Уни таъқиб қилиб келаётган Акбар Умиджоннинг онасига тегишли автомобилни бошқариб борган. Ўғирланган автомобиль “ролини” эса Акбарга тегишли машина ижро этди. Ушбу факт асосида Умиджон ва Акбар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135 моддаси бўйича (“Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши”) жавобгарликка тортилган.
 
Нима сабабдан йигитларга нисбатан қарама-қарши ҳаракат йўлига чиққанликлари, светофорнинг тақиқловчи белгисига ҳаракатланганлари ва автомобилни хавфсизлик камарини тақмаган ҳолда бошқарганлари учун чора кўрилмади, деган савол туғилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 34 моддасига (“Бир неча ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жазо қўлланиш”) мувофиқ, бирор бир шахс бир неча маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган бўлиб, шу ҳақдаги ишлар бир вақтнинг ўзида айни бир орган (мансабдор шахс) томонидан кўриб чиқилаётган бўлса, бу шахсга нисбатан қўлланиладиган узил-кесил жазо оғирроқ маъмурий жазони назарда тутувчи санкция доирасида қўлланилади.
 
Бундан ташқари, Умиджон Ш., Акбар А., Давид Т. ва ўртоқларининг ҳаракатларини видеога туширган Евгений К. билан профилактик суҳбат ўтказилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Instagram Тошкент шаҳар ИИББ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар