Икки мамлакат ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан олиб борилган қўшма қидирув ишларида О.М. қўлга олиниб, ҳибсланган.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Ирғиз туманида “Самара-Чимкент” автомобиль йўлининг 1068-километрида ёниб кетган “Kassbohrer” автобуси қозоғистонлик 46 ёшли О.М.га тегишли бўлган. У тергов ва суриштирув жараёнларида яширинишга уринган.
О.М. Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 348-моддаси 4-қисми (Автомобилларнинг сифатсиз таъмирланиши ёки уларнинг техник носозликлар билан фойдаланилиши) билан айбланган.
Икки мамлакат ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан олиб борилган қўшма қидирув ишларида О.М. қўлга олиниб, ҳибсланган.
О.М.ни Қозоғистонга экстрадиция қилиш масаласи ҳал этилгунга қадар, яъни 22 ноябргача у вақтинча Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг муасссасига жойлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 18 январь куни содир бўлган автобус ёнғинида 52 нафаро ўзбекистонлик ҳалок бўлган эди.