Ўзбекистон фуқаролари чиққан автобус йўлда бузилиб қолган.
Бугун, 24 ноябрь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида ўт ўчирувчилар Самара-Чимкент йўлида бузилган автобусдаги саккиз одамни қутқариб қолди. Бу ҳақда “Zakon.kz” хабар берди.
Neoplan русумли автобус тахминан соат 9:00 ларда Ақтўбе вилоятининг Дон Хромтау туманида Самара-Чимкент йўлининг 854 километрида бузилиб қолган.
Воқеа юз берган жойга Ақтўбе вилоятининг Ўт ўчириш ва ФВД авария-қутқарув хизмати икки нафар ходими ҳамда битта техника таркибида куч ҳамда воситалари жўнатилган.
Саккиз киши қутқарилган. Улардан етти нафари Ўзбекистон фуқаролари, бири қозоғистонлик. Барча Хромтау туманидаги “Аманат” кафесига олиб борилган.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 22 ноябрь куни соат 20:40 да Самара-Чимкент автомобиль йўлида Vanhol русумли автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Қозоғистон фуқароси бўлган ҳайдовчи ерлар музлагани сабабли бошқарувни йўқотган ва автобус ағдарилиб кетганди.
Автобусда 36 киши бўлган: 34 нафари Ўзбекистон ва 2 нафари Қозоғистон фуқароси. Олган жароҳатлари натижасида 1986 йил туғилган Ўзбекистон фуқароси Зокир Рўзимуротович Ахроров Арал тумани шифохонасида вафот этганди.

Суннатилла Абдуллаев