...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентдан Қозоғистоннинг яна бир шаҳрига автобус қатнови йўлга қўйилди


10:39, 11.12.2018 Жамият
 2 750

Йўналишнинг ҳаракат жадвали бўйича Қозоғистон Республикасининг “Жибек жоли” ва Ўзбекистон Республикасининг “Ғишт кўприк” чегара масканлари орқали ўтилади.

Кеча, 10 декабрь куни Қозоғистоннинг Туркистон шаҳридан йўлга чиққан автобус Тошкент автовокзалига етиб келди. Бу билан Қозоғистон Республикасига йўлга қўйилган мунтазам халқаро автобус йўналишлари сони 6 тага етди.
 
Айни пайтда “Тошкент-Чимкент”, “Тошкент-Олмаота”, “Тошкент-Қизилўрда”, “Нукус-Ушкунур”, “Чирчиқ-Ушкунур” йўналишларида қатнов амалга оширилмоқда.
 
“Туркистон – Тошкент – Туркистон” халқаро автобус йўналиши масофаси 335 километр бўлиб, йўналишга сарфланадиган вақт 6 соат 40 дақиқани ташкил этади. Йўналишнинг ҳаракат жадвали бўйича Қозоғистон Республикасининг “Жибек жоли” ва Ўзбекистон Республикасининг “Ғишт кўприк” чегара масканлари орқали ўтилади.
 
Мазкур халқаро автобус йўналишида Ўзбекистон томондан “Ўзавтотранс сервис” масъулияти чекланган жамияти ва Қозоғистон Республикаси томонидан “Бақдаулет Сервис” компанияси фаолият кўрсатади.
 
Ушбу йўналишда қатновларни ҳар куни амалга ошириш режалаштирилмоқда. Йўналиш бўйича йўл кира ҳақи тарифи Ўзбекистон Республикаси пул бирлигида 50 минг сўм, Қозоғистон пул бирлигида 2 минг тенге этиб белгиланган.

Теглар:Автобус 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар