...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент-Қозон йўналишида халқаро автобус қатнови йўлга қўйилди


20:52, 26.11.2018 Жамият
 2 239

Ўзбекистон томондан “Ўзавтотранс сервис” МЧЖ ва Россия Федерацияси томонидан яъни Қозон томондан “Мир Транспорта” МЧЖлар фаолият кўрсатади.

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги томонидан “Тошкент - Қозон - Тошкент” йўналишида халқаро автобус қатнови йўлга қўйилди. Йўналиш масофаси 2651 км бўлиб, унга сарфланадиган вақт 43 соатни ташкил этмоқда.
 
23 ноябрь куни Россия Федерациясининг Қозон шаҳри Жанубий автостанциясидан йўлга чиққан автобус бугун, 26 ноябрь куни Тошкент автовокзалига етиб келди.
 
Йўналишнинг ҳаракат жадвали бўйича Ўзбекистон Республикасининг “Ғишт кўприк” чегара маскани, Қозоғистон Республикасининг “Жибек жоли” ва “Жайсан” чегара масканлари ҳамда Россия Федерациясининг “Сагарчин” чегара масканлари орқали ўтиш вақти 30 дақиқа давомида йўловчилар рўйхатдан ўтказилади.
 
Мазкур халқаро автобус йўналишида Ўзбекистон томондан “Ўзавтотранс сервис” МЧЖ ва Россия Федерацияси томонидан яъни Қозон томондан “Мир Транспорта” МЧЖлар фаолият кўрсатади.
 
Ушбу йўналишда ҳафтасига икки маротаба сешанба ва жума кунлари қатновлар амалга оширилади. Йўналиш бўйича йўл кира ҳақи тарифи Ўзбекистон Республикаси пул бирлигида 500 000 сўм, Россия Федерацияси пул бирлигида 5500 рубль этиб белгиланган. Қатновлар Хитойда ишлаб чиқарилган замонавий “YUTONG” русумли автобуслар амалга оширилмоқда.
 
“Ўзавтотранс сервис” МЧЖ ва “Мир Транспорта” МЧЖлар томонидан Россия Федерацияси ҳудуди Қозон шаҳрида йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш учун автобусларни техник кўрикдан ўтказиш, ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва автобусларни санитария талабларига мос холга келтириш бўйича икки томонлама шартнома имзоланган.

Теглар:Тошкент-Қозон-Тошкент Халқаро автобус қатнови 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар