...
МЕНЮ
ONLINE TV

Буюм бозоридаги йирик ёнғинда 9 дўкон кулга айланди


20:20, 26.11.2018 Олам
 11 076

Ёнғинни ўчириш учун шахсий таркибдаги 49 киши ва 10 та махсус техника ишга туширилган.

Кеча, 25 ноябрь куни Қозоғистоннинг Тароз шаҳрида “Ауыл-Береке” бозори ёниб кетди. Бу ҳақда “Казинформ” хабар берди.
 
Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Фавқулодда вазиятлар қўмитаси маълумотига кўра, Мамбет кўчасидаги бозорда 9 та катта кийим дўкони ёниб кетган. Ёнғин сабабларини ўрганиш ишлари олиб бориляпти.





Воқеада қурбон ва жароҳатланганлар бўлмаган. Ёнғинни ўчириш учун шахсий таркибдаги 49 киши ва 10 та махсус техника ишга туширилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қозоғистон Ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!