...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик ака-ука Россияда пичоқлаб кетилди


19:57, 26.11.2018 Олам
 8 846

Санкт-Петербургнинг Александровский шифохонаси қабулхонасига икки нафар шахс оғир аҳволда олиб келинган.

Жорий йил 24 ноябрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон фуқароси бўлган икки шахс пичоқлаб кетилди.
 
Маълумотга кўра, 35 ва 38 ёшли ўзбекистонликларнинг бирининг аҳволи мўътадил, иккинчиси оғир аҳволда шифохона жонлантириш бўлимида қолмоқда.
 
24 ноябрь, тунги соат 1:30 ларда Санкт-Петербургнинг Александровский шифохонаси қабулхонасига икки нафар шахс оғир аҳволда олиб келинган.
 
Санкт-Петербург Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, Ўзбекистон ватандошлари экани аниқланган 38 ва 35 ёшли ака-ука номаълум шахслар томонидан ҳужумга учраган ва пичоқлаб кетилган.
 
Александровский шифохонаси берган маълумотларга кўра, оёғидан яраланган 35 яшар ўзбекистонлик тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйга қўйиб юборилган, бир нечта жойидан пичоқланган ёши каттароғи эса, шифохонанинг реанимация бўлимида қолмоқда.
 
Полиция Ўзбекистон фуқароларига ҳужум қилиниши юзасидан жиноят иши очган. Ҳозирда қидирув ишлари олиб бориляпти.
 
Петербург Ички ишлар бошқармаси жабрланган ўзбекистонликларни “Россия ҳудудига кириш тартиб-қоидаларини бузганлиги” сабабли маъмурий жавобгарликка тортилганини ҳам билдирган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Санкт-Петербург Мигрант 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!