Қурбон бўлган йигитлардан бири қурилишда бир ой аввал иш бошлаган.
Маълумотларга кўра, 28 ёшли ишчи кеча “Шимолий завод”да қурбон бўлган. Ишчи соат 16:00 ларда Коломяж кўчасидаги цехда ишлаётган вақтда 2-қаватга тенг баландликдан йиқилиб тушган. Вафот этган ўзбекистонлик ишчи цехда турли ишларни бажариб, ёрдамчилик қилиб юрган.
Ленинград вилоятининг Мурино шаҳарчасида 20 ёшли мигрант янги қурилаётган уйнинг 14-қаватидан йиқилиб, ҳалок бўлган. Воқеа 6 февраль куни 11:20 да юз берган. Ҳолат юзасидан текширув бошланган.
Мигрант ўзбекистонлик бўлиб, қурилишда шартнома асосида ишлаган. Йигит қурилишда бир ой аввал иш бошлаган.