...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия 2018 йилда мигрантларга патент сотишдан қанча фойда олди?


19:52, 30.01.2019 Олам
 5 359

Ўтган йил давомида мигрантларга жами 1,7 миллион ишга рухсатнома расмийлаштирилган.

Россия 2018 йилда меҳнат муҳожирларига патент сотишдан 866 миллион АҚШ доллари миқдорида даромад кўрди. Ўтган йил давомида мигрантларга жами 1,7 миллион ишга рухсатнома расмийлаштирилган.
 
Меҳнат муҳожирларига ишга рухсатнома ҳужжатларини расмийлаштиришдан Россия ҳукумати 2018 йилда 57 миллиард рубль (866 млн АҚШ доллари) фойда кўрган. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг Миграция департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи Валентина Казакова журналистларга хабар қилган.
 
Таъкидланишича, Россиянинг ҳар бир минтақасига меҳнат муҳожирлари оқимини камайтириш ҳуқуқи берилган бўлиб, фақат иккита вилоятгина бу ҳуқуқдан фойдаланган.
 
ТАСС берган маълумотларда, 2019 йил бошида Россияда яшаётган хорижликлар сони 10 миллионга етганини кўриш мумкин. Бу ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан 500 минг кишига кўпроқдир.
 
Миграция департаменти вакили меҳнат муҳожирларининг асосий қисми Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистондан бўлиб, уларнинг аксар қисми Россиянинг Москва шаҳри ва вилояти, Санкт-Петербург шаҳри ва Ростов вилоятида жойлашганини маълум қилди.

Суннатилла Абдуллаев

Теглар:мигрант патент Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!