...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент реконструкциядан чиққан Ўзбек – қозоқ миллий маданият марказига борди


20:00, 30.01.2019 Жамият
 4 430

Марказда ўзбек ва қозоқ халқлари санъатидан намуналар ижро этилган.

Президент Мирзачўл туманидаги Ўзбек – қозоқ миллий маданият маркази фаолияти билан танишди.
 
Мирзачўлда яшаётган қозоқ миллатига мансуб аҳолининг урф-одат ва анъаналарини ривожлантириши учун зарур шароит яратилган. Хусусан, бу ерда Қозоқ миллий театри ташкил этилган. Яқинда театр биноси реконструкция қилиниб, кўркам иншоотга айлантирилган. Миллий чолғучилик, ашула, рақс, тасвирий санъат каби тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган.

 

Ўзбек – қозоқ миллий маданият марказининг ташкил этилиши икки халқ ўртасидаги дўстликнинг яна бир ифодаси бўлди. Марказда маданий алоқаларни кучайтириш, ёшларни байналмилал дўстлик руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилган.


 
Президент мазкур театрнинг қайта тикланиши ва Ўзбек-қозоқ миллий маданият марказининг ташкил этилиши икки қардош халқ ҳамжиҳатлигида муҳим аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлади. Бу маскан ҳудуддаги ижодий, маърифий ташкилотларни, зиёлиларни, ёшларни эзгу мақсад йўлида бирлаштириши зарурлигини қайд этган.
 
Ўзбек ва қозоқ халқлари санъатидан намуналар ижро этилган.

Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Маданият маркази 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар