...
МЕНЮ
ONLINE TV

Украина урушга шайланяпти?


19:08, 26.11.2018 Олам
 12 924

Президент МХМК қарорини маъқуллади.

Украина президенти Пётр Порошенко 2019 йил 25 январгача мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий қилиш бўйича қарорни имзолади. Ҳужжат Украина президенти сайтида бугун, 26 ноябрь куни эълон қилинди.
 
“Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг (МХМК) 26 ноябрь 2018 йилдан “Украинанинг давлат суверенитети ва мустақиллигини таъминлаш бўйича фавқулодда чоралар тўғрисида”ги қарори амалиётга тадбиқ этилсин”, дейилади ҳужжатда.
 
Қарор яна Олий Радада ҳам тасдиқланиши керак.
 
Украина Конституциясига кўра, ҳарбий ҳолат жорий қилиш ҳақидаги таклиф МХМК томонидан билдирилади. Кейин уни мамлакат президенти махсус қарор билан қўллаб-қувватлаши керак бўлади. Шундан сўнг, ҳужжат Украина Парламентига киритилади. Агар у маъқулланса, ОАВда расман эълон қилингач, кучга киради.
 
Украина президенти Пётр Порошенко ҳарбий ҳолатда мамлакатнинг барча аҳолиси учун сафарбарлик мажбурий эмаслигини таъкидлганди.
 
Таъкидлаш керакки, бу қарор Керчь бўғозида содир бўлган воқеа билан боғлиқ. 25 ноябрь куни Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) Украина Ҳарбий-денгиз кучларининг 3 та кемасини Россия ҳудудига киргани учун қўлга олганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ҳарбий ҳолат Украина 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!