...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳарбий вертолёт қулаши натижасида 4 киши қурбон бўлди


18:26, 26.11.2018 Олам
 4 341

Воқеа жойига полиция, ўт ўчирувчилар ва шошилинч тиббий ёрдам ходимлари етиб борган.

Туркиянинг Истанбул шаҳрида ҳарбий вертолёт қулаши натижасида тўрт нафар ҳарбий ҳалок бўлди, бири жароҳатланди. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги хабар берди.
 
Ҳалокат шаҳарнинг Санжактепа туманида содир бўлган. Вертолёт Тўпчилар даҳаси Фиртина кўчасидаги тўрт қаватли уй томига қулаган.
 
Воқеа жойига полиция, ўт ўчирувчилар ва шошилинч тиббий ёрдам ходимлари етиб борган. Жароҳатланган ҳарбий шифохонага ётқизилган.
 
Санжактепа туманига Туркия миллий хавфсизлик вазири Хулуси Акар воқеа жойини кўриш учун келган.
 
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған қурбон бўлган ҳарбийлар оиласига ҳамдардлик билдириб, жароҳатланган ҳарбийнинг тезроқ тузалиб кетишини тилаган.





Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Туркия Ҳалокат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!