Автобус “Эркин қўрғони – Олой бозори” йўналишида ҳаракатланган.
Бугун, 11 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Навоий кўчасида Mercedes-Benz Low Floor русумли жамоат автобуси ёниб кетди.
Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати маълум қилишича, “4-Аvtobus saroyi” МЧЖга қарашли 57-йўналиш автобусида ёнғин чиққан. “Эркин қўрғони – Олой бозори” йўналишида ҳаракатланувчи автобусдаги ёнғин ҳақидаги хабар соат 7:23 да келиб тушган.
Воқеада ҳайдовчи ва йўловчилар жабрланмаган. Автобус ёқилғи тизимидаги носозлик ёнғинга сабаб бўлгани тахмин қилиняпти.

Суннатилла Абдуллаев