...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жиноят процесси иштирокчиларини ҳимоя қилиш тартиби белгиланди


15:37, 11.12.2018 Жамият
 1 738

Ҳимояни таъминловчи давлат органлари ҳам маълум бўлди.

Кеча, 10 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.
 
Йиғилишда “Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кўриб чиқилди.
 
Ҳужжат жиноят процесси иштирокчиларини ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тизимини белгилаш тартибини, уларни қўллаш асослари ва тартибини аниқлашга қаратилган. Қонунда ҳимоя қилинадиган шахслар рўйхати белгилаб берилган.
 
Шунингдек, ички ишлар, давлат хавфсизлик хизмати, прокуратура органлари, божхона органлари, судлар уларнинг ҳимоясини таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилувчи тузилмалар сифатида белгиланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Жиноят Қонун 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар