Гувоҳнома Штазининг Дрездендаги “Кадрлар ва мутахассисликлар” бўлимида топилган.
Маълум бўлишича, ГДР мавжуд бўлиб турган вақтда Путин Штази ходими бўлган. Гувоҳнома Штазининг Дрездендаги “Кадрлар ва мутахассисликлар” бўлимида топилган. У 1985 йил 31 декабрь куни берилган ва 1989 йилгача ҳар чоракда муддати узайиб борган. Таъкидланишича, ҳужжатда Путиннинг имзоси ҳам бор.
Штазининг Дрездендаги бўлими раҳбари Конрад Фельдьернинг сўзларига кўра, гувоҳнома Давлат хавфсизлик қўмитасининг Дрездендаги бошқармасида ишлаган Путинга Штази идораларига бемалол кириб чиқишини таъминлаган. Шунингдек, Путин Совет давлати махсус хизмати ходими эканини ҳам очиқлай олмаган.