Аёл судда набираси унинг онаси билан доимий жанжаллари қурбони бўлганини таъкидлаган.
Давлат айбловчиси Хожарой Ашуровага 20 озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланишини сўраган. Аммо суд унинг талабини рад қилган. Аёл жазони умумий тартибдаги колонияда ўтайди.
Аёл судда набираси унинг онаси билан доимий жанжаллари қурбони бўлганини таъкидлаган. У айбни тан олган ҳамда қариндошлари ва яқинларидан кечирим сўраган.
Аввалроқ, мазкур иш бўйича тергов давомида Жами тумани Ифтихор қишлоқ жамоатида яшовчи 58 ёшли Хожарой Ашурова 12 сентябрь куни набирасини тириклайин кўмиб юборгани аниқлангани ҳақида хабар берган эдик. Боланинг жасади олти кун ўтиб топилган.