...
МЕНЮ
ONLINE TV

Герцогиня Кейт Миддлтоннинг уйи сотувга қўйилди


12:31, 11.12.2018 Олам
 3 636

Кўчмас мулк 2002 йилда 780 минг фунтга сотиб олинган, ҳозир эса мазкур уй 1,96 миллион фунтга баҳоланмоқда.

Британия қироллиги оиласи вакили Кейт Миддлтоннинг Лондонда жойлашган уйи сотувга қўйилди. Бу ҳақда “The Sun” нашри хабар берди.
 
Герцогиня Кембриж герцоги Уильямга турмушга чиққунига қадар яшаган апартамент Челси туманида жойлашган. Кўчмас мулк 2002 йилда 780 минг фунтга сотиб олинган, ҳозир эса мазкур уй 1,96 миллион фунтга баҳоланмоқда.
 
Квартирада учта ётоқхона, иккита санузел, ошхона ва овқатланиш хонаси мавжуд. Барча хоналар нейтрал рангга бўялган.
 
Маълумот учун, Челсидаги мазкур уй Кейт Миддлтон Кенсингтондаги саройга, унинг синглиси Филиппа Шарлотта (Пиппа) эса Лондон марказидаги турмуш ўртоғининг уйига кўчиб ўтганидан сўнг бўшаб қолган эди. Уларнинг укаси Жеймс Уильям Шотландияда яшайди ва ишлайди.
Феруза Ходжаева

Теглар:Герцогиня Кейт Миддлтон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!