Меган хонимга олий даражадаги илтифот кўрсатилиши Кембриж герцогинясига ёқмаган.
Чунки қиролича янги келинига қироллик оиласининг махсус поездига чиқишга рухсат берди. 2011 йилда шаҳзода Уильмяга турмушга чиққан Кейт Миддлтон шу пайтга қадар бундай шарафга лойиқ кўрилмаган эди.
Табиийки, яқинда қироллик оиласи аъзосига айланган Меган хонимга олий даражадаги илтифот кўрсатилиши Кембриж герцогинясига ёқмаган. У ўзини хўрлангандай ҳис қилмоқда.
Айтиш керакки, қироллик қонунларига кўра, қиролича поездига унинг турмуш ўртоғи Филипп, ўғли шаҳзода Чарльз ва унинг рафиқаси Камилла Паркерлар чиқишлари мумкин холос.