Британия таблоидлари қироллик оиласи аъзолари ўртасидаги муносабатлр мураккаблашаётганини айтиб ўтган.
Айбловнинг тафсилотлари эълон қилинмаган. Аммо Гарри ўз вақтида онаси малика Дианани ҳимоя қилолмагани учун ўзини айбдор ҳис қилаётгани айтиб ўтилган. Эндиликда шаҳзода турмуш ўртоғи Меганни ҳимоя қилишга уринмоқда.
“У Меганга қаратилган ҳеч қандай танқидга чидаб турмайди. Гарри шу қадар ҳиссиётга берилувчанки, кўп ҳолларда улар йўқ ерда танқид ёки салбий муносабатни кўради”, дейилади хабарда.
Британия таблоидлари қироллик оиласи аъзолари ўртасидаги муносабатлр мураккаблашаётганини айтиб ўтган. Ака-укалар ўртасидаги зиддиятлар Гаррининг турмуш ўртоғи Меган Маркл билан Кенсингтон саройидан кўчишига сабаб бўлгани айтилган. Бироқ ёш оила бу гап-сўзларни рад қилиб, турар жойини ҳоли бўлиш учун ўзгартиришга қарор қилганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, шаҳзода Гарри ва актриса Меган Маркл жорий йил 19 май куни турмуш қурганди. Уларнинг тўйига кўпгина машҳур инсонлар ташриф буюрган.