...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бьянканинг Ўзбекистонга келиши бўйича меморандум имзоланди


14:00, 23.10.2018 Спорт
 3 161

Мусобақа доирасида бир қатор учрашувлар, расмий тадбирлар ҳам ташкил этилган.

Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси ва Буюк Британия таэквондо федерацияси ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этиш ва бошқа бир қатор масалалар юзасидан келишувга эришилди ва меморандум имзоланди.
 
Меморандумни имзолаш маросимида Ўзбекистон Таэквондо ассоциацияси бош котиби Абдуазим Исроилов ва Буюк Британия Таэквондо федерацияси раиси Юлия Ньютон иштирок этди.


 
Айни дамда Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида нуфузли Гран-При мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Мусобақа доирасида бир қатор учрашувлар, расмий тадбирлар ҳам ташкил этилган, деб хабар бермоқда МОҚ.


 
Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси ва Буюк Британия таэквондо федерацияси ўртасида имзоланган меморандумга кўра икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони Жэйд Жонс, жаҳон чемпионати совриндорлари Бьянка Уолкден, Муҳаммад Лутало каби спортчилар Ўзбекистонга келиб, машғулотлар ўтказадилар, ўз тажрибалари билан ўртоқлашадилар.


 
Шунингдек, келаси йили Манчестер шаҳрида ўтказиладиган жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон терма жамоасининг ўқув-машғулот йиғинлари айнан ўша ерда ташкил этилади. Бундан ташқари, Ўзбекистон таэквондо ассоциациясининг мураббий, психолог, шифокор ва бошқа мутахассислари Буюк Британияда малака оширишлари мумкин бўлади.

Теглар:Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси Буюк Британия Таэквондо федерацияси Жэйд Жонс Бьянка Уолкден Муҳаммад Лутало 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!