Эски қонунчилик ушбу воситаларни тарқатган шахсларни жавобгарликка тортишга тўсқинлик қилиб келаётган эди.
Ушбу қонун билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига гиёвандлик воситалари аналоглари деган тушунча киритилди.
Унга кўра, гиёвандлик воситаларининг аналоглари – кимёвий тузилиши ва хоссаларига кўра гиёҳвандлик воситаларига ўхшаш бўлган, улар сингари руҳиятга фаол таъсир этадиган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий моддалардир.
Қонунчиликка мувофиқ гиёвандлик воситалари ноқонуний муомаласига доир жиноятларни таъқиб қилишда 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сонли Қарор билан тасдиқланган I, II и III рўйхатлардан фойдаланиб келинмоқда.
Бироқ, Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, 2015 йилдан 2018 йилнинг 7 ойи давомида республика ҳудудида муомалада бўлиши тақиқланган ёки чекланган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар рўйхатига киритилмаган синтетик каннабиноидларнинг 8 та янги тури аниқланган.
Бу эса ўз навбатида ушбу воситаларни тарқатган шахсларни жавобгарликка тортишга тўсқинлик қилиб келаётган эди.
Эндиликда Жиноят кодекси билан гиёвандлик воситалари ва прекурсорлар билан бир қаторда гиёвандлик воситаларининг аналоглари билан боғлиқ жиноятлар ҳам таъқиб қилинади.