...
МЕНЮ
ONLINE TV

Полиция ходими гиёҳванд моддалар етиштириб сотадиган жиноий гуруҳ ташкил қилиб, бойиб кетган


10:33, 20.12.2017 Олам
 3 815

Полиция ходими гиёҳванд модда етиштиришни, ўзининг қонуний фаолияти ёрдамида устомонлик билан бекитган.

Полициячилар турли жиноятларга қарши курашиб келади, деган тушунча одамларда мустаҳкам ўрнашиб қолган. Лекин, полициячининг ўзи гиёҳвандлик моддаларини етиштириб сотадиган жиноий гуруҳ ташкил қилса, қандай тушуниш мумкин?
 
Life журналининг ёзишича, 36 ёшли Дэниел Эймсон Катта Манчестер полициясида хизмат қилган. 2007 йилда ЙТҲ учрайди ва маълум муддат ногиронлиги бор кишилар учун мўлжалланган аравачада ўтириб қолади. Ҳамкасбларининг эътироф этишича, шу вақтда у чуқур тушкунликка тушиб қолади ва фел-атвори анча ўзгаради. Эймсон бошқалардан ажралиб қолмасликка ҳаракат қилади ва тезда хизматга қайтишнинг уддасидан чиқади. Лекин, унинг дунёқараши бутунлай ўзгарган, атрофидагиларни ўзига душман, деб ҳисоблайди, раҳбариятини эса муҳим топшириқлар бермагани учун ёқтирмай қолади.     
 
Энди маълум бўляптики, у ўша вақтда қандайдир режаларни амалга ошириш тўғрисида ўйлай бошлаган. Хотинининг эслашича, машҳур телесериалнинг бош қаҳрамонига тақлид қила бошлаган ва худди ўшандай яшаш керак, деб гапириб юрган.    
 
Тез орада у қариндошлари орқали танишлар топади ва марихуана (оғирроқ гиёҳванд моддалар тайёрлаш учун кимёдан билимлари етмаган бўлса керак) етиштирадиган ферма ташкил қилади. Бундай гиёҳванд модда етиштиришни у ўзининг қонуний фаолияти ёрдамида устомонлик билан бекитган. Эймсон ҳаммага ўзининг биноларни ижарага бериш ва босмахона материаллари тайёрлаш бўйича тадбиркорлиги борлигини гапириб юрган. 
 
Эймсон мусодара қилинган ҳайдовчилик гувоҳномасига иккита бинони ижарага олишга муваффақ бўлади. Гувоҳнома эгаси, ўзининг номига бино ижарага олинганидан хабари бўлмасдан, нималар бўлаётганини, ҳатто хаёлига ҳам келтирмай юраверган. Нима бўлганда ҳам усул иш беради ва даромад келтира бошлайди. Эймсон тезда бойиб кетади ва ўзининг севган хотинини қиматбаҳо совғаларга кўмиб ташлайди. Хотининг адвокатлари, у эрининг ишидан бехабар эканлигини исботлашнинг уддасидан чиқишди. Бу гиёҳвандлик гуруҳи бир неча йил фаолият кўрсатади.
 
Полициячилар узоқ вақт давомида бу ишнинг бошида ким турганини аниқлаша олмайди. Ўтказиладиган тезкор тадбирлар тўғрисида, гуруҳ аъзоларини кимдир огоҳлантириб турган. Полициячилар ўзларининг орасида “хабарчи” борлигини тушунгач, ёлғон хабар тарқатишди ва бу ҳийла иш берди. Гиёҳванд моддаларни сотувчилар бошқа жойда тезкор тадбирни кутиб туришганида, полициячилар керакли жойда тинтув ўтказишга улгурган эди. Полициячилар, жами 84,5 минг фунт стерлингга баҳоланган 160 дона марихуана ўсимлигини топишади. Эймсонинг уйидан эса, катта миқдордаги нақд пуллар ва хавфсизликни таъминлайдиган юқори технологияли тизимлар топишади. Кўриниб турганидек, Дэниел Эймсон амалда иккита томонлама ҳаёт тарзига эга бўлган.      
 
Табиийки, Эймсон судда ўз айбини тан олмасликка ҳаракат қилди. Лекин, унинг айбдорлигини исботлаш учун, судьяда далиллар етарли бўлди. Уни полициядан ишдан бўшатишди ҳамда уни қамоқ жазоси кутмоқда.
 
Эймсондан ташқари унинг куёви Ричард Грэди, Майкл Хаттон, Кристофер Кинг, Хусейн Мозаем ва Жорж Паркинсонлар ҳам айбланмоқда. Уларни юқори малакали адвокатлар ҳимоя қилмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакилларининг тан олишича, Эймсон ва унинг шерикларида жуда кўп миқдорда нақд пулларнинг борлиги, уларни турли вазиятлардан қутқариб келмоқда. 
Обил Сафаров

Теглар:Полициячи Гиёҳванд моддалар Манчестер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!