Жамоалар майдон марказида НФЛ логотипи туширилган стадионда ўйнашди.
Сабаб: у ерда “Тоттенхэм” ва “Сити” ўйинидан аввал американча футбол ўйналган.
Маълумот учун, ҳар мавсум НФЛ Лондонда бир нечта ўйинларини ўтказади. 29 октябрь куни “Уэмбли” ўйингоҳи “Филадельфия” ва “Жексонвилль” жамоларига мезбонлик қилганди. Майдонни шундай ҳолатга келиб қолишига айнан ўшалар сабабчи.
Бу воқеада НФЛни айблаб бўлмайди. Янги стадион очилишининг узайтирилиши бунга асосий сабаб бўла олади. Бу стадион аслида мавсум бошида очилиши режалаштирилган эди.
Мазкур ўйин айнан “шпорлар”нинг янги стадионида бўлиши керак бўлиб, стадионнинг очилиш санаси сурилгандан сурилиб бормоқда.
НФЛ ўйининг вақтини кўчириш мумкин эмасди. Сабаби “Филадельфия” ва “Жексонвилля” ўйин чипталари май ойидаёқ сотувга чиқарилган.
Натижада, Почеттино ва Гвардиола жамоалари майдон марказида НФЛ логотипи туширилган даҳшатли майдонга эга бўлган стадионда ўйнашди.