2019 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича инфляция прогнози қайта кўриб чиқилиши мумкин.
2019 йилда инфляция суръати тезлашишининг асосий хатарлари иқтисодиётда юқори инфляцион кутилмаларнинг сақланиб қолиши, ҚҚС бўйича янги тўлов механизмининг жорий этилиши ҳисобига алоҳида товар ва хизматлар нархларининг ўсиши, шунингдек энергия ресурслари нархлари оширилишининг иккиламчи таъсири кўламининг кенгайиш эҳтимолининг мавжудлиги билан боғлиқ.
Пул-кредит сиёсатининг амалдаги йўналишининг сақлаб қолиниши, кредитлар бўйича имтиёзлар беришнинг янги механизмини самарали жорий этилиши, бюджет харажатлари ва дефицитининг белгиланган параметрлар доирасида бўлиши, шунингдек солиқ ислоҳотларининг муваффақиятли татбиқ этилиши инфляцион жараёнларни секинлашишига ёрдам беради. Марказий банк мазкур шарт-шароитларнинг тўлақонли амалга ошиши таъминланганда 2019 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича инфляция прогнозини қайта кўриб чиқиши мумкин.
Марказий банк Бошқарувининг қайта молиялаш ставкасини кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиши 2019 йилнинг 20 апрелига режалаштирилган.