...
МЕНЮ
ONLINE TV

Telegram’да диний ақидапарастлик материалларини тарқатган шахс аниқланди


18:08, 26.01.2019 Жамият
 9 717

Аудио ва видео материаллар диншунослик экспертизасидан ўтказилган.

Ҳива шаҳрида Telegram мессенжерида шахсий саҳифасини яратиб, дўстларига норасмий диний материаллар тарқатиб келган шахс аниқланди.
 
Хива шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган И.А. Telegram’да дўстларига норасмий муаллифларнинг диний қарашларни тарғиб қилувчи аудио ва видео маърузаларини тарқатиб келган.
 
Хоразм вилояти ИИБнинг таъкидлашича, диншунослик экспертизасининг ҳулосаларига кўра мазкур аудио ва видео файллар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилганлиги маълум бўлган.
 
Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тарқатган мазкур шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 244-1-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Telegram Ақидапарастлик Хоразм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар