...
МЕНЮ
ONLINE TV

Павел Дуров Telegram Messenger LLP компаниясини тугатади


19:54, 11.01.2019 Технология
 8 791

Дуров 2018 йил 19 декабрь куни Британия юридик шахслар давлат реестрида тегишли декларацияни имзолаган.

Россиялик бизнесмен ва Telegram мессенжер асосчиси Павел Дуров Буюк Британияда рўйхат ўтказилган Telegram Messenger LLP компаниясини тугатишни режалаштиряпти. Айнан шу компания Роскомнадзор базасида мавжуд.
 
Дуров 2018 йил 19 декабрь куни Британия юридик шахслар давлат реестрида тегишли декларацияни имзолаган.
 
Компаниянинг тугатилишига айнан Telegram мессенжерининг Россия Федерацияси ҳудудида блокланиши сабаб бўлгани айтиляпти. Бироқ экспертлар фикрига кўра, Дуровнинг қарори криптовалюта жорий қилиниши билан боғлиқ. Шу тариқа Дуров ўз бизнесининг структурасини ўзгартирмоқчи.
 
Таъкидланишича, компаниянинг тугатилиши Telegram мессенжерининг иш фаолиятига таъсир қилмайди.
 
Эслатиб ўтамиз, Telegram мессенжери Россия Федерал Хавфсизлик Хизматининг талабини бажаришдан бош тортиши сабабли Россияда 2018 йил апрелида блокланган. Мессенжерни блоклаш Роскомнадзор сўраган, жавобгар Telegram Messenger LLP ҳисобланади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Telegram Павел Дуров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!