Ўтган бир йил мобайнида унинг кузатувчилари сони қарийб 300 мингга етди.
Хусусан, Президент ҳақида ўзбек тилида расмий ахборотлар узатиладиган Shavkat Mirziyoyev_press-service Telegram канали 2017 йилнинг август ойидан буён фаолият олиб боради. Ўтган бир йил мобайнида унинг кузатувчилари сони қарийб 300 мингга етди.
Охирги 11 кунда эса Shavkat Mirziyoyev_press-service Telegram канали аъзолигидан чиқаётганлар сони кескин ортди. 29 август соат 17:10 ҳолатига кўра, аъзолар сони 286257 нафарни ташкил этмоқда. 17 августдан то 28 августга қадар 7714 киши канал аъзолигидан чиқиб кетган. Каналда 12 кундан буён ўсиш кузатилмаган. Охирги ўсиш жорий йилнинг 16 август куни 1200 киши билан қайд этилган. Шу куни каналга Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг 17-18 август кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлишига оид видеоролик ва Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғанига йўлланган таъзия ҳақидаги хабарлар ташланган.
Статистик маълумотларга қараганда, Shavkat Mirziyoyev_press-service ўзбек тилидаги Telegram каналлари ичида энг кўп аъзога эгалиги билан бешинчи ўринда туради. Каналга жойлаштириб борилаётган постларнинг ҳар бири ўртача 191 минг аъзонинг эътиборини қозонади. Кунлик кўришлар сони эса ўртача 625 мингни ташкил этади.