Фойдаланувчилар хабарлар жўнатиш ва қабул қилишда муаммоларга дуч келган.
Шунингдек, Telegram АҚШнинг бир нечта штатидаги фойдаланувчилар ҳам мессенжернинг узилиши билан боғлиқ муаммога дуч келганлар.
Downdetector маълумотига кўра, бутун дунёдаги фойдаланувчиларнинг 48 фоизи мессенжерга уланиш билан боғлиқ муаммога, 27 фоизи рўйхатдан ўта олмаслик ва яна 23 фоизи хабарлар жўнатиш ва қабул қилишда муаммоларга дуч келган.
Айни вақтда Telegram Ўзбекистонда қисқа узилишдан кейин муаммосиз ишламоқда.