Ижтимоий тармоқларда номаълум шахслар турли хабарларни тарқатганди.
“Бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу йил Тошкент шаҳрида вояга етмаганларни зўрлаш билан боғлиқ бирорта ҳам жиноят қайд этилмаган”, дея қайд этилган ИИББ хабарида.
Маълумот учун, Telegram мессенжеридаги гуруҳларда пойтахтда вояга етмаган қизларни зўрлангани ҳақида хабарлар тарқалганди. Уларда таъкидланишича, Сергели туманида тўрт нафар вояга етмаган қиз зўрланган, сўнг ўлдирилган.
Унинг муаллифи ота-оналарни ҳушёр бўлишга ундаган. ИИББ эса бу хабарни рад этди.