20-22 июль кунлари Чўлпон ота шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари Ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўли ўтди.
Марказий Осиё давлатлари Ташқи ишлар вазирлари жорий йилнинг 15 март куни Марказий Осиё Давлат раҳбарларининг Остона шаҳридаги ишчи (маслаҳатлашув) учрашувида эришилган келишувларни амалга ошириш мақсадида, Қирғизистон томони ташаббусига кўра дўстона руҳда минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини, хавфсизликни таъминлаш, чегара, транспорт ва транзит алоқалари, сув-енергетика манбаларидан фойдаланиш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик, жумладан Марказий Осиё мамлакатларининг халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлиги масалаларини муҳокама қилишган.
Марказий Осиё Давлат раҳбарларининг 2019 йил март ойида минтақавий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш мақсадида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги маслаҳатлашув учрашувининг муҳимлигини эътироф этилди.
Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги давлат чегарасини халқаро ҳуқуқий расмийлаштириш жараёнидаги ҳамда минтақадаги ҳудудлараро ва чегараолди ҳамкорлигининг фаоллашишидаги ижобий динамикани қўллаб-қувватланган.
Халқаро терроризм ва экстремизм, наркотикларнинг ноқонуний айланиши, уюшган трансмиллий жиноятлар ҳамда минтақавий хавфсизликнинг таҳдидларига қарши курашиш бўйича ҳамкорликни, жумладан халқаро ва минтақавий ташкилот доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг зарурлигини таъкидланган.
Савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ўзаро савдони кўпайтириш учун қулай шароитлар яратишнинг зарурлигини қайд этилди.
Минтақа ичидаги инвестицион ҳамкорликни олға суриш Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ишбилармонлик муҳити фаоллигининг муҳим омили деган фикрни билдирдилар.
Минтақанинг транзит имкониятларини кенгайтириш минтақа давлатларининг иқтисодий ҳамкорлиги мустаҳкамланишига, транспорт инфратузилмасининг ривожланишига ва транспорт коммуникациялари орқали транзит юк ташишни йўлга қўйишга имкон яратишини тасдиқланди.
Марказий Осиёда сув-энергетика манбаларидан комплекс фойдаланишни қўллаб-қувватладилар ҳамда минтақанинг барча мамлакатлари қизиқишларидан ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда мазкур соҳадаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг барқарор узоқ муддатли механизмларини ишлаб чиқишнинг зарурлигига урғу бердилар.
Марказий Осиё давлатлари халқларининг маданияти, тарихи ва тиллари мустараклигини қайд этдилар ҳамда таълим, маданият, санъат, фан, туризм ва бошқа соҳалардаги давомий ҳамкорлик тарафдори эканлигини тасдиқладилар.
20-22 июль кунлари Чўлпон ота шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари Ташқи ишлар вазирларининг учрашуви Марказий Осиёнинг бешта мамлакати халқлари ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, ҳамжиҳатлик ва ишончга асосланган минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантиришга қўшимча суръат бағишлашига ишонч билдирилди.
Минтақавий ҳамкорликнинг ҳолатини муҳокама қилиш ва уларнинг кейинги ривожланиши истиқболларини белгилаб олиш учун Марказий Осиё давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари даражасидаги сиёсий мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.
Марказий Осиё давлатлари Ташқи ишлар вазирларининг кейинги учрашувини Тожикистон Республикасида ўтказилишига розилик билдирилди.