...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги қоидалари расмийлаштирилди


14:54, 22.07.2018 Жамият
 2 041

Иншоот акваториясида жойлашган яқин ҳудудларда чўмилиш тақиқланади.

Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги қоидалари Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.  
 
Ҳужжатга асосан гидротехника иншоотлари сирасига тўғонлар (плотиналар), гидроэлектр станциялар бинолари, сув ташлаш, сув бўшатиш, сув ўтказиш ва сув чиқариш иншоотлари, туннеллар, каналлар, насос станциялари, сув омборлари қирғоқларини, дарёлар ва каналлар ўзанларининг қирғоқлари ва тубини тошқин ҳамда емирилишлардан муҳофаза қилиш учун мўлжалланган иншоотлар, саноат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг суюқ чиқиндилар сақланадиган жойларини ўраб турувчи иншоотлар (кўтармалар) киритилган.
 
Қуйидагилар тақиқланмоқда:
 
  • иншоотлар ҳудуди чегарасида объектлар қуриш;
  • иншоотлар ҳудудига бегона транспорт воситаларининг кириши;
  • тозаланмаган оқова ва бошқа сувларни сув манбаларига ташлаш;
иншоот акваториясида жойлашган яқин ҳудудларда чўмилиш.
 

Теглар:Гидротехника 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар