...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мусулмонлар идорасининг Сирдарё вилояти вакили ўз хоҳиши билан лавозимидан кетди


14:47, 22.07.2018 Жамият
 8 142

Сирдарё вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби ва Гулистон шаҳридаги “Гулистон” жомеъ масжиди имом-хатиби Мўминжон домла Усмонов лавозимини ўз хоҳишига кўра тарк этган.

Кеча, 21 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сирдарё вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби ва Гулистон шаҳридаги “Гулистон” жомеъ масжиди имом-хатиби Мўминжон домла Усмонов ҳам лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Сирдарё вилояти вакиллигида вилоят имом-хатибларининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов қатнашган.
 
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Айтишларича, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сирдарё вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби ва Гулистон шаҳридаги “Гулистон” жомеъ масжиди имом-хатиби Мўминжон домла Усмонов лавозимини ўз хоҳишига кўра тарк этган. Усмонов шу куннинг ўзида Гулистон шаҳри “Тавҳид” жомеъ масжиди имом-хатиби вазифасига тайинланган.

 

 
Тошкент шаҳридаги “Маҳкамбой Ҳожи Ота” жомеъ масжиди имом-хатиби Ҳабибуллоҳ Зокиров Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сирдарё вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби ва Гулистон шаҳридаги “Гулистон” жомеъ масжиди имом-хатиби лавозимларига тайинланди.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Тошкент шаҳридаги “Шайх Зайниддин” жомеъ масжиди имом-хатиби Одилхон қори Юнусхон ўғли лавозимидан озод этилган эди. 

Теглар:Ўзбекистон мусулмонлари идораси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар